Ассалому алайкум! Хеч ишим ўнгланмаяпти, кўнглимдагидек иш топа олмаяпман. Шунинг учун қандай дуолар, намозлар, зикрлар айтайин? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бандам Мен хоҳлаганимдек бўлсанг, Мен сен хоҳлаганингдек бўламан” деган. Шунинг учун Аллоҳ хоҳлагандек банда бўлишга ҳаракат қилаверинг, Аллоҳ таоло сиз хоҳлаган нарсаларни ҳам бериб қўяди. Валлоҳу аълам!