Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

пора ҳақида батафсил маълумот

00:00 / 25.08.2012 | eski savollar | 3861
шайх ҳазратлари қуйидаги уч савол бир бирига боғлиқ бўлгани учун бирданига сўрашга ижозат бергайсиз ҳаётда ҳамда жамиятда турли муомалаларни амалга оширамиз ва турли муаммоларга дуч келамиз. кўпинча қийнайдигани "пора эмасмикин?" деган савол. илмимиз озлиги туфайли бераётган пулимиз ёки хизматимизнинг порами, ҳадиями, халқнинг урфими ёки шунчаки ўзаро ёрдамми билолмаймай жуда ташвишга қоламиз. Хусусан ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида, турли солиқ ва тўловлар мажбурияти бўлганда, таълим соҳасида ва шу каби жабҳаларда бу масаланинг аҳаммияти ортиб бормоқда. Албатта шариатда буни ажратиб олишнинг ўзига хос қоидалари бор. шундан келиб чиқиб қуйидагиларни сўрашга ижозат бергайсиз:1.Уламолар "пора"га қандай таъриф берганлар?2.Бу ҳақда сизнинг тўлиқроқ, ҳаётий мисоллар билан келтирилган мақолангиз борми ёки қайсидир китобда маълумот бериб ўтганмисиз? 3. Яна қайси асарлардан бу ҳақда батафсил билиб олиш мумкин? бошқа тилларда бўлса таржима қилдириб оламиз.Олдиндан раҳмат саволдаги камчиликлар учун узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда, адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.Содруш Шаҳийдоннинг «Адабул қозий» номли китобида бу ҳақда қуйидагилар айтилган:«Пора тўрт хил бўлади:1. Қози бўлиш учун пора бериш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром. Бу ҳолда у қози бўлмайди.2. Қозилик қилгани учун пора олиш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром ва агар ҳақ бўлса ҳам, ҳукми ўтмайди.3. Ўзига ёки молига бўлган хавфни қайтариш учун берилган пора. Бу олганга ҳаром, берганга эмас.4. Султоннинг ҳузурида ҳоли яхшиланиши учун берилган пора. Олганга ҳаром».Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.Пора араб тилида ришва деб аталиб, шаръий истилоҳда, ҳақни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага айтилади. Мисол учун бировнинг бир нарсада ҳақи бор, ўша ҳақни олиш учун ҳокимнинг ҳукмига қараб турибди. Иккинчи бир одам келиб ўзи ҳақдор бўлмаса ҳам ҳокимга пул бериб, ўз фойдасига ўша нарсани беришни сўрайди. Ҳоким ўша ишни қилса, ҳақдорнинг ҳақи поймол қилиб, ноҳақдан биров фойдасига ҳукм қилган бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам ноҳақ иш қилмоқда, бировнинг ҳаққига хиёнат қилиб ўз фойдасини кўзламоқда. Ушбу ҳаром ишни қилганлари учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки, лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳдан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум.Одатда пора олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз. Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифди пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки, пора деб номланган иқтисодий, ахлоқий, ижтимоий жиноятни бошловчи пора берувчидир. Бошқа ҳолларда кўпроқ тамаъ қилгани учун пора берувчи мажбур бўлиб берганини этиборга олганга ўхшаб кўринамиз. Аммо ўша «мажбур» бўлиш ҳам икки хил бўлади. Бу ҳолда пора берувчини қандоқ қилиб узрли дея олишимиз мумкин? Ҳеч мумкин эмас. Ундоқ пора берувчи пора олувчига қўшилиб лаънатга дучор бўлишида ҳеч шубҳа йўқ. Иккинчи ҳолатда пора берувчи порахўрнинг таҳнаси туфайли ўз ҳаққига эришиш учун пора беришга мажбур бўлади. Баъзи тобеинлар ва уламолар ушбу ҳолатда пора берувчи узрли ҳисобланади, лаънатга учрамоқлиги умид қилинади, деганлар. Лекин, бошқа баъзи уламоларимиз бу ҳолатда ҳам пора берувчи узрли ҳисобланмайди, деганлар. Ушбу масалада келган бошқа ҳадиси шарифда учунчи бир шахс-пора берувчи билан пора олувчи ўртасида турган воситачи ҳам лаънатланган.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Аллоҳ пора берувчини, пора берувчини ва икковлари ўртасида юрувчи порасини лаънатласин», дейилган.Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам кўра бу ишнинг ёмонлигини мусулмонлар яхши биладилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу днёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, кўпгина жамиятларда инсонлар порахўрлик балосидан жафо чекмоқдалар. Порахўрлик туфайли ботил ҳақнинг устидан, нопоклик поклик устидан, зулум адолат устидан, хиёнат омонат устидан, харомхўрлар покиза инсонлар устидан ғолиб келмоқдалар.Инсонлар бу балодан қутилишлари учун Аллоҳнинг бекамикўст, мукаммал дини Исломга юзланишлари лозим. Илоҳий, мутлоқ адолатли, омонатли, пок тузум бўлмиш Исломи тузумда яшамоқлари лозим. Ана шундагина бошқа кўплаб муаммолар қатори порахўрлик муаммоси ҳам тугаб битади, иншааллоҳ. - Кифоя китобида бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat