Шайх Хазратлари. Бир қариндошимизни идиш товоқ шунга ўхшаш нарсалар сотадиган дўконлари бор эди (бозорда жойлашган). Бу сотилаётган товарларни савдогарлар дўконга ўзлари олиб келиб насияга ташлаб кетишар эди. Хар хафтада сотилганига қараб товар пулини олиб кетишар эди. Кунлардан бир куни 26 та дўкон шу жумладан шу дўкон хам ёниб кетди. Буни қарангки 26 та дўкондан хеч бир нарса бутун қолмаган. Ёнғинни сабаби бир кишини эътиборсизлиги орқали юзага келган ва у киши хам бунча суммани тўлай олмайди. Менинг саволим шундан иборатки идиш тавок сотадиган акани хам умуман қурбилари етмайди насияга олган товарларини пулини тўлашга. Қандай йўл тутганлари мақул бу ака. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.