Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда меҳнат ҳуррияти

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 4423

Ҳурматли ШайҳБир эмас иккта ҳожайиним бор. Тижоратда улар шерик болиб очишган. Ва мен ортада ёнганим ёнган.иккисига ҳам муомила қилишим керак. Ва бази ишларда копинча иш юритувчи ва ҳожайин муносабатларида қийналаман. Шунга Исломда Ҳожайин билан иш юритувчи тогрисида қандай малумот бор? ёки 2 ҳожайин ва бир иш юритувчи тогрисида ИСЛОМда, Қур'он, Ҳадис, Уламолар, нима дейди?Китобларда кам ёритилган деса ҳам болади. Ҳозирги замон исломи нима дейди? 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! 

МЕҲНАТ ҲУРРИЯТИ

Исломда иш ва касб қилиш масаласида халқчил, яъни, демократик услуб асос қилиб олинган. Бу масалада Ислом икки нарсани асосий омил қилиб олган.
Биринчиси, биров бировнинг меҳнатидан зўрлик ила манфаат олишини ман қилиш.
Исломда ҳар ким ўз меҳнати ила ҳаёт кечириши лозим. Бировни меҳнатидан ноҳақ йўл билан манфаат кўришингиз барча йўллари шарият қонунлари асосида ҳаром қилинган.
Жумладан, мусулмон инсон бошқа бир инсонни зўрлик билан ишлатиб унинг меҳнати самарасини ўзиники қилиб олиши мумкин эмас. Буни ажнабий тилда экспулататсия дейилади. Бундоқ иш Ислом нуқтаи назарида ғайри демократик ва иқтисодий эркинликка қарши иш ҳисобланади.
Иккинчи асосий омил эса иш ҳақининг муқаддас саналишидир. Ҳар бир инсон ўз меҳнатининг самарасидан тўлиқ, ўз вақтида ва ўзи хоҳлаганича фойдаланиш ҳаққига эга. Меҳнаткашнинг иш ҳаққини бермаслик бировнинг ҳаққини ботил йўл билан ейишдир. Бировнинг ҳаққини ботил йўл билан еганларга Қуръони карим жаҳаннам оловини қоринларида ейишини хабар қилган.
Шунингдек меҳнаткаш иш ҳаққини ўз вақтида олиш ҳаққига эга. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ишчининг ҳаққини унинг тери қуримай туриб бериш кераклигини қаттиқ таъкидлаганлар. Ноҳақдан ишчи меҳнаткашнинг иш ҳаққини беришни кечга суриш унинг ҳақини поймол қилиш бўлади. Ҳар бир меҳнат аҳли ўз меҳнати самарасидан ўз вақтида фойдаланиши, ҳузурланиши зарур. Ушбу қоидани бузганлар ҳам демократия-халқчиллик ва иқтисодий эркинлик қоидаларини бузган бузғунчи кишилар ҳисобланади.
Ҳар бир киши ўзи хоҳлаган ишни, ўзи рози бўлган нархда бажариш ҳаққига эга. Исломда бировни ўзи хоҳламаган ишни бажаришга мажбурлаш йўқ. Шунингдек, қилинган меҳнат самарасини, бажарилган иш қийматини бир томон белгилаши, яъни, иш берувчи томон ўзи хоҳлаган нархни қўйиши ҳам меҳнат аҳлига зулм ҳисобланади. Бундоқ ҳолатда нарх икки томоннинг розилиги билан белгиланиши керак. Меҳнаткаш-иш бажарувчи ўз меҳнатига олаётган қийматдан иш берувчи бераётган маблағ миқдоридан рози бўлишлари керак. Иш берувчи тараф ўзининг имтиёзини ишга солиб, меҳнаткашга хоҳласанг ҳам шу, хоҳламасанг ҳам шу дейиши зулм ҳисобланади. Бу дунёда бир кишига нисбатан қилинган бир зулм эса, қиёмат куни ўз эгасига зулумотлар бўлиб қайтади. Ислом таълимоти бўйича ҳар бир халқчил жамият ўзининг ҳар бир аъзосига эркин ва ҳалол меҳнат қилиш шароитини яратиб бериши керак. Шунингдек, ўша жамият эркин ва ҳалол меҳнат самарасидан манфаатланиш ҳаққини поймол қиладиган тўсиқлардан, хавф-хатарлардан ўз аъзоларини ҳимоя қилиши керак.Ислом назарида кишининг бахтли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган маблағ унинг ўзи томонидан ҳалол йўл билан топилиши керак. Яъни, молу дунё яхши ҳаёт кечириш воситаси бўлиши лозим. Ҳаёт кечиришдан мақсад молу дунё тўплаш бўлиб қолмаслиги керак. Ушбу Исломий қоидага тескари иш қилинганда, яшашдан мақсад молу дунё тўплашга айланиб қолганда, ҳаромхўрлик авж олади, бировнинг молу мулкини, иш ҳаққини ботил йўл билан олиш тарқалди. Бошқача қилиб айтганимизда ишламасдан тишламайдиганлар кўпаяди.
Исломда эса ҳаёт кечириш учун керак маблағни ҳалол меҳнат билан топиш кераклиги таъкидланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида:
«Энг афзал касб кишининг қўл кучи билан қилган касбидир Аллоҳнинг пайғамбари Довуд қўл меҳнати ила ҳаёт кечирар эди», деганлар.
У зот бобаракот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида:
«Албатта, Аллоҳ ҳунарманд бандани яхши кўради, бекорчи бандани яхши кўрмайди», деганлар.
Ушбу зикр қилинган ва бошқа зикр қилинмаган кўпгина ҳужжат-далилларга биноан Ислом мусулмонларга ҳалол ва ҳур меҳнат қилиш ҳаққини берган. Шу билан бирга ҳар бир ҳалол меҳнат соҳибига ўз меҳнати самарасидан тўлиқ фойдаланиш ҳаққини ҳам берган. Бу ҳақ-ҳуқуқлар қуруқ гап сифатида айтиб қўйилган нарсалар эмас. Балки, амалда татбиқ қилинган ҳақиқатдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat