Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заргарликда шерикчилик

10:35 / 10.07.2017 | Fazliddin | 4612

Ассалому алайкум! Заргар ясаган тилла тақинчоғини дўкончи шеригига топширса, у тақинчоқларни сотганда заргар тиккан пулидан ташқари бўлган фойдани заргар билан тенг бўлишиб ишлашса бўладими? Бунда тиллага пул тикиш ва ясаш заргардан, дўкон харажатлари ва сотиш дўкончидан. Фойда ва зарар ўртада бўлинади. Шундай шерикчиликда ишлаш жоизми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


Сиз айтган суратда заргар дўкончини сотиб бериш учун ижарага олмоқда. Шариатимизда сотиб берганнинг ижара ҳаққи тайин бўлиши шарт. Шунинг учун фалонча сўмга сотсанг, фалонча ҳақ бераман – деб тайин қилиб олиниши шарт. Буни белгилашда одатда кўрилаётган фойдани ярмини ҳақ қилиб белгилаш ҳам мумкин. Бу ҳолатда буюм заргарники дўкон эгаси сотиб берганига ҳақ олади. Бунда зарар ўртада деган нарса бўлмайди. Ҳар ким ўз ҳаражатини ўзи қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat