Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръондаги қавм

11:50 / 17.12.2016 | Суннат | 3403

Ассалому алайкум! Ҳурматли   устозлар. 50-сура 14-оят. Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди.
Ушбу оятда дарахтзор эгалари хамда Туббаъ кавми хакида малумотлар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муфассирларнинг зикр қилишларича Туббаъ, Яман подишохларидан бири бўлган. Аввалда мушрик бўлиб, сўнг Исломга кирган. Мусо алайҳиссаломнинг шариатларида ибодат қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида солиҳ инсон бўлганми ёки йўқлигида бир тўхтамга келмаганлар.  Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлиб, солиҳлардан эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Туббаъни хақоратламанглар, у Исломга кирган бўлган” деганлар. Аҳмад ривояти. Дарахтзор эгалари Шуъайб алайҳиссаломнинг қавмлари бўлиб, уларнинг тарозидан уриб қолиш одатлари бўлган. Шуъайб алайҳиссалом уларни тўғри йўлга чақиришда узоқ йиллар давом этганлар. Охир оқибат Шуъайб алайҳиссалом уларнинг ҳаққига дуоибат қилганлар. Қаттиқ иссиққа дучор бўлиб, уларни сув қониқтирмас ва бирор бир соя ўз панасига олмасди. Узоқдан бир булутни кўриб, унинг остига шошилганлар. Барчаси унинг остида тўпланганларида булутдан чўғ ва олов парчалари ёғилган. (Қисосул Қуръан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat