Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрим

22:36 / 28.01.2021 | Nafisa | 2521

Ассалому алайкум! Турмушимизга 11йил бўлди. Мени кўнглим шунча йилдан бери бошқа бир инсонда. Ҳар йўл билан бу кўнгилни узолмадим. Хатто жойнамозларда йиғлаб сўрайман, бўлмаяпди. Унутай деганимда тушларимга кириб яна эслайман. Бу холатдан қийналиб кетдим. Эримни ёнларида хам виждоним қийналяпди. Менга тўғри йўл кўрсатинглар илтимос. Ибодатдаман, истиғфор, зикрлар қиламан қўлимдан келганча. Турмуш ўртоғим билан ажрашайми ёки нима қилай? Бу ўзимга боғлик бўлганида фарзандларим отаси билан хотиржам яшардим. Шунча йил ўтиб кетар деб сабр қилдим, ўтиб кетмаяпди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ким ошиқ бўлсаю, ишқини яширса ва ишқи туфайли гуноҳ ишга қўл уриб қўйишдан ўзини тийса ва вафот топса бас у шаҳиддир – деган ҳадис бор. Шуни ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat