Ассалому алайкум! Эр аёли билан урушиб қолиб, уйдан кетмоқчи бўлган аёлига “Агар уйдан кетсанг қайтиб кемагин, агар қайтиб келсанг оёғингни синдираман” деса талоқ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Ният қилмаган бўлса тушмайди. Валлоҳу аълам!