Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалб ҳақида

11:10 / 19.08.2014 | mustafo.kamilla | 2551
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат саволни хўжайиним сўраб беришни илтимос қилдилар. Қалбни бир йўлга тушириб олиш учун нима қилиш керак? Бир қараса мулойим мўмин банда бўлиб қоладилар, бир қараса шайтон васвасасига тушиб интернетда ҳар хил қизлар билан мумкинмас мавзуларда пинҳона суҳбат қурадилар. Кейин уйда жанжал тўполон бошланади. Уларга қандай қилиб ёрдам берсам бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тавба қилиб, надомат чексин. Гуноҳга қайтмасликка азму қарор қилсин. Доимо "астағфируллоҳ"ни ихлос билан айтиб юрсин. Диний китобларни кўп ўқисин. Яхши кишилардан дўст тутсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat