Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дунё аёллари ва ҳурлар

12:48 / 01.02.2021 | Islombek | 1750

Ассалому алайкум! Бу дунё аёллари жаннат ҳурларидан 17 маротаба устунлиги ҳақида ҳадис борми? Агар бўлса илтимос тўлиқ баёнини келтирсангиз. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Машҳур муҳаддислардан Абулқосим Тобароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан бундай дейилади: 

«Умму Салама:

«Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «ъурубан атроба» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди.

«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар у зот.

Умму Салама онамиз: 

«Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» дедилар.

«Эй Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардан афзалдир», дедилар у зот. 

Умму Салама онамиз: 

«Нималари билан?» деб сўрадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгизган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тилладан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиқланмаймиз, биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.

Умму Салама онамиз:

«Эй Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар. У дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» дедилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Эй Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Эй Парвардигоро, мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин», дейди. Эй Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat