Ассалому алайкум! Мусулмон иймонида шубҳа қилса диндан чиқадими ёки йўқми? Хуллас, шундай ҳолат бўлдики, Қуръон тинглаётиб "Эй иймон келтирганлар" жумласини эшитиб, аёлимга "Мана шу жумла Қуръонда жуда кўп такрорланган, Аллоҳ ҳурмат билан тилга олган", "Биз, шу иймон келтирганлар сафидамикинмиз" деб айтдим. Ва кетидан иймонда шубҳага бориб айтиб қўймадиммикан деб ўйладим. Бу ерда мақсад иймонимдан шубҳаланиш эмас, айнан Аллоҳ Каломида айтган "иймон келтирганлар" мақомига тўлиқ риоя қила оляпмизмикан деган фикр эди.
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқмагансиз. Валлоҳу аълам!