Ассалому алайкум! Гайморитим борлиги туфайли ҳар доим бошим совуқ кунларда оғрийди ҳаттоки ёзда ҳам бош ювишда эҳтиёт бўламан. Биламизки эр-хотин бирга бўлгач ғусл вожиб бўлади, аммо мен ғуслда бошимга масҳ тортаман. Намозларим макруҳлик билан адо бўляптими деб иккиланаман. Сочларим узунроқ ва гайморитим бош оғриғи ва шамоллаш бўлишидан қўрқаман. Масҳ тортишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сочни қисқартиринг. Ҳақиқатан ювсангиз оғрийдиган бўлса ювса оғримайдиган қисмини ювиб, оғрийдиган жойларига масҳ тортсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!