- Намоз ўқиш учун сигаретни ташлаш шарт қилинмаган. Сигарет чекишингиз бир гуноҳ бўлса, намоз ўқимаслик минг гуноҳ. Сигарет чекиб туриб намоз ўқилса, минг гуноҳ кетиб бир гуноҳ қолади. Намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Намоз ўқисангиз, чекишни ташлашингизга ҳам ёрдам беради, инша Аллоҳ. Ҳеч қандай гуноҳни баҳона қилиб, фарз амални тарк қилиб бўлмайди.