Ассаламу аълайкум Шайх ҳазратлари! Сизга навбатдаги саволимни қўйишга ижозат етсангиз. Саволим бундай: маҳсига ёки шунга ўхшаш маҳси ўрнига ўтадиган оёқ кийимларга қўлни ҳўллаб олиб уч бармоқда масҳ тортганда шартли равишда чизиқлар тўлиқ кўриниш керакми ёки қандай бўлмасин бир марта қўлни юргазиб ўтиш, яъни масҳ тортиш етарлими. Чунки мен баъзида маҳсига масҳ тортиб бўлгандан кейин масҳ тортилган жойга қарасам сал-пал чала қолган жойлари ҳам бўлади. Мен шубҳа қилиб яна бир марта масҳ тортаман.Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр!