Ассалому алайкум! Масжидга шом намозини ўқиш учун кирган вақтимда, мен билан бирга бир вақтда иккита киши ҳам кирди ва жамоат бўлиб намоз ўқишни ихтиёр қилдик. Менга “имомликка ўтинг агар тажвидингиз бўлса” дейишди ва мен имомликка ўтдим ва ният қилиб такбир айтиб намозни бошладим. "Фотиҳа" сурасини ўқишни бошлаган эдим иқтидо қилиб турган ҳалиги кишилар намозини бузиб кетишди. Мен эса намозимни давом эттириб ўқиб тугатиб қўйдим. Кейин у кишиларни топа олмадим, сабабини сўраш учун. Мен ноқулай аҳволга тушиб қолдим. Намозим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизники ўзингизга дуруст. Бундай ҳолатда ҳақиқий тажвиди бор ўтишини таклиф қилиш керак. Акс ҳолда ҳақли бўлмаган нарсага ҳаракат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!