Ассалому алайкум! Молиявий имкониятим яхши Аллоҳга бехисоб шукр ва хамду санолар бўлсин мендан кўп киши қарз сўрайди. Шунинг учун мен маълум бир қисм пулимни ишлатмай кимдир қарз сўраса бераман деб сақлаб қўяман ва ишончли одам сўраса хеч қанақа манфаат қўймасдан АҚШ доллари бердим сен хам шундай холатда маълум муддат қўйиб қайтарасан деб шарт билан бераман. Шу ишим қанчалик тўғри? У пулни нимага ишлатади балки халол ёки харомга мен билмайман. Ўзи умуман шунақа қилишда савоб ёки гунох борми?
– Ва алайкум ассалом! Қарз бериш улкан савобли ишлардан ҳисобланади. Қарз олувчи нимага ишлатишини бир оғиз сўраб қўйинг. Токи гуноҳ ишга ёрдам бериб қўйган бўлманг. Доллар берсангиз доллар кўтарилса ҳам тушса ҳам доллар олишга ҳаққингиз бор. Сўм берсангиз қайтариб олаётган кундаги курс бўйича доллар олишга ҳам ҳақингиз бор. Берган кунингиздаги доллар курси бўйича олишга ҳаққингиз йўқ. Масалан қарз бераётган кунингиз 10 милион 1000 доллар бўлса, қарзни қайтариб олаётган кунингиз эмас 10 милион 900 долларга тўғри келиб қолса ёки 10 милион оласиз ёки 900 доллар оласиз. Бераётган куним 10 милион 1000 доллар эди дейишга ҳақингиз йўқ. Валлоҳу аълам!