Ассалому алайкум! Аниқ муддат қўйиб, насияга мол соттим ва шартларни ёзиб қўйдик. Шартларимиз орасида, муддати келган куни пулни беролмаса, янги муддат бераман деган шар йўқ. Бугун муддати келди. Олган одам эса, табиийки, янги муддат сўраяпти. Мен эса, бир кун ҳам кутишни ҳоҳламайман. Келишувда ҳаммаси аниқ ёзиб қўйилган-ку. Энди, бугун, динимиз қоидаларига мувофиқ ё пулимни бер, ёки молимни қайтар дейишга тўла ҳақлиманми?
– Ва алайкум ассалом! Пулингизни талаб қилишга ҳақлисиз. Агар келишилган муддатда пулни бермасанг молни қайтариб оламан деб шарт қўйишингиз ҳам жоиз эди. Буни “хиёруннақд” дейилади. Сотган нарсангизни ўзини гаровга олиб кейин қайтариб берганингизда ҳам молни сотиб ўз ҳақингзни олиб кам бўлса яна талаб қилиб, кўп бўлса ошганини қайтариб беришга ҳаққингиз бўлар эди. Бу нарсаларни шарт қилмаган бўлсангиз молни қийматини олишни кутасиз. Молни тортиб ололмайсиз. Ўзи қайтариб берса гап йўқ. Валлоҳу аълам!