Ассалому алейкум! Мени бир танишим Россияда тикув цехида ишлайди. У одам бизда ишлаб чикарилаётган газламадан жунатишимни илтимос қилябти. Пулни аввалдан юборса ва мен шу пулга у айтган молни сотиб олиб ва устига фойда қўйиб юборсам, менга ҳалол бўладими? Мен у молларни бошқа шаҳарга бориб оламан ва у одам хизмат ҳақимни қўшиб айтишимни ўзи таклиф қилди. Агар мен юборган мол уларга маъқул келса, келгусида улар номидан вакил бўлиб шартнома тузишим ва доимий равишда мол етказиб туришим кераклигини ва бундан албатта фойдаланишим мумкинлигини айтди. Шу шерикчилик мен учун ҳалол бўладими? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! 1). Бу нарса орангизда очиқ-ойдин айтилган бўлса зарари йўқ. 2). Ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!