Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо-сотиқда зарарни қоплаш бўйича

13:41 / 23.05.2023 | Suxrob | 420

Ассалому алайкум! 2018 йил дўстим билан тадбиркорлик қилиш мақсадида чет элдан (Дания мамлакатидан) шакар импорт қилишни режалаштирдик. Мен интернетдан Даниядан шакар эхпорт қиладиган фирма топиб, улар билан Ўзбекистонгача етказиб бериш шарти билан шартнома қилдик. Пулларни 100% достим тикадиган бўлди ва фойдани 60% дўстимга ва 40% менга тегиши бўйича оғзаки келишиб олдик. Шартномага мувофиқ 28.350 АҚШ долларни уларнинг хисобига ўтказиб бердик. Орадан 4-5 ой ўтгач уларни аслида фирибгар эканлигини билиб қолдик ва уларга пулни қайтаришни сўрагандан кейин улар ёъқ бўлиб қолди. Улар билан хамма музокараларни мен олиб борган эдим (Инглиз тилини билганим сабабли) ва достим менга ишониб 28.350 АҚШ долларини уларнинг хисобига ўтказиб берганди. Шундан кейин дўстим “Менга пулларни ўзинг қайтарасан. Мен сенга ишониб ўтказдим. Ўртада мен шунча пулга алданиб қоламанми” деди. Ўша пайтда виждони қийналиб дўстим мени деб (омилигим сабабли) зарар кўрмасин деб “майли пулларни ўзим қайтараман озгина кутиб турасан” дедим. Чунки, дўстим пулларни мени гапимга қараб ўтказганди. Тан оламан катта хато қилдим мени айбим бор бу ишларда. Орадан, 7-8 ой ўтиб имконятимдан келиб чиқиб 100 миллион сўм (тахминан 12.345 АҚШ доллари) бердим. Хозирда қолган пулларни хам бер деб сўраябди. Саволларим қуйидагича! 1) Ўртадаги зарар қандай қопланади? 2) Айбдор мен болганим сабабли хамма зарарни мен қоплашим керакми? 3) Агар 50% фоиздан қоплайдиган бўлсак дўстим рози бўлмаса ва мен унга 100% пулини бераман десам гуноҳкор боп қолмайманми? Илтимос ушбу муаммога ечим топиб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатни ўрганиш лозим. Сиз қилган хато эҳтиётсизлик туфайли содир бўлганми ёки йўқми, масала шунга боғлиқ. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб масалангизни ҳал қилиб олинглар. Бир кишининг сўзинигина тинглаб ҳал қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat