Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ношаръий топилган пул

00:00 / 18.09.2012 | eski savollar | 2145
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва маг'фиро. Устоз бермоқчи булган саволим эҳтимол оила мавзусига тегишлидур. Лекин негадир бу мавзуни шу блокда юллашни Аллоҳни о'зи қалбга солди. Узоқ йиллардан буён оиламдан чиқиб кетганман. Бунга сабаблар ман учун асосли булгани учун. Оиламда отам ачинарли бир ҳолатда я'ний Хамир олди-сотди ишлари ва исте'молда о'зларига ҳамда о'згаларга ҳам иштироклари бор. Бу ҳолатдан оилада тинчлик юқ. Аллоҳга ҳамд, беадад ҳамд бо'лсин Аллоҳ менга иймон лаззати ва ҳақ дини, ҳақ ё'лини ко'рсатди о'ргатди, билдирди, о'қтирди. О'зим ҳозирда Тошкентдаман. Оилам билан бирга бо'лмаганимга ҳам мана 5 йил булди. Лекин Тоҳа сурасини 132 оятига амал деб йилда бир неча бор уйга бориб уларни Аллоҳнинг фарзларига ва Муҳаммад с.а.в.нинг суннат ва буйруқларига чақириб келаман. Лекин ҳар гал отам билан мулоқотда ота-бола чэгаралари қаттиқ ва шиддатли суратда поймоллашиб кетади. Бу ҳолатдан нохуш бир иш содир булмасин деб уйдан чиқиб кетаман. (Бу ҳолатдан нафақат мен балки яқин до'стлари у киши тарк қилган. Яни тушунтириш ва англатиш ишларини Аллоҳдан о'згага айтадиганим юқ.) Яна сабрда асабларни тинчлантириб кейинги учрашувга гузал суратда кириб оила аҳлимни Аллоҳ ва Расулуллоҳ с.а.в.ни буйруқларига чорлашга тайёргарлик кураман. Ҳолатлардан ба'зи баёнлар:Отам билан суҳбатларнинг бирида Отам менга о'з ишини таклиф қилдилар мен Рад қилдим (Сабаби Аллоҳ ва унинг Расули с.а.в. бу касбдан қайтарган ва ла'натлаган). 17000 $ эвазига Қо'қонда шаҳрида ишлашимни таклиф қилдилар мен рад қилдим. (Сабаби бу маблаг' хамрдан топилган маблаг')Энди саволим шундан иборат:Аллоҳ дадамни иймон лаззатига мушарраф қилсин. Агар дадам жон омонатларини топширсалар пулларни қаерга топширишим керак? ёки уларни оловда юқ қилиш керакми?Ҳамирдан топилган мулкни (машинани) хукми қандоқ булади?Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва маг'фиро.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўта камбағал одамларга ҳаромдан қутилиш ниятида бериш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat