Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ақида масаласида Аллоҳ оддий инсонни гуноҳ қилишдан сақлаб умуман қилмайдиган қилиб қўйиши мумкинми? Масалан ўзи хоҳлаб гуноҳ қилмоқчи бўлса ҳам аввалги дуолари ижобат бўлиб (яъни дуосида гуноҳ қилдирмасликни сўраган бўлса ) ҳар хил тўсиқлар гуноҳ қилишни умуман иложи қолмаса бу яхшилик аломати ҳисобланадими?Ёки буни акси гуноҳни ўзи ҳоҳламаса ҳам нимадир бўлиб содир қилаверсачи?Жавоблариз учун олдиндан раҳмат Устоз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа одамлар ҳеч гуноҳ қилмасликлари мумкин эмас. Турли сабабларга кўра гуноҳ содир этилмай қолиши яхшилик аломати.