Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим талоқ айтиб тан олмаяпти

11:36 / 17.02.2021 | moxira | 1657

Ассалому алайкум! Мен Жиззахданман хозир жуда тушкунликламан. Илтимос сизлардан соволимга тезроқ жавоб беришларингизни сўрайман. Турмушимизга 12 йил бўлади. 1нафар фарзандимиз бор. 2019-йил ноябир ой бошида жудда катта жанжал бўлди. Уй масаласида. 2012-йилдан бери ижарада яшайман. Уй масаласи жанжаллашип қолдик. Хўжайним 1-талоқ 2-талоқ деди. 3-сини эслолмайман. Энди менга яқинлашма харомсан деди. Орадан 10-15 кун ўтиб ярашиб олдик. Талоқ маносини нетдан изладим. Хўжайнимга нима манода айтдингиз десам мен айтганим йўқ деп жахли чиқаяпи. Имомга бориб айтайлик бўлган воқеяни деб қанча уринсам хам бормайман мен айтганим йўқ деяптилар. Ўзимиз яшайдиган жойга яқин имомга бориб бўлган воқеяни айтдим. Имом талоқ тушмаган деди. Никох ўқитиб юбораслар деди. Сизлардан илтимос виждоним қийналип тушкунликка тушип қолганман. Жавобларингизни кутаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизни гапи ёлғонлиги аниқ, чунки биринчи иккинчи талоқ деб оғзидан чиққан. Аёл киши бундай ўринда қозининг вазифасини бажариб ўзи ҳукм чиқариш керак. Эрли ҳаёт ҳам эрсиз ҳаёт ҳам 20-30 йилда тугайди. Аммо зинода яшаганларни дўзахдаги ҳаёти тақвода яшаганларнинг жаннатдаги ҳаётини чеки йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat