Ассалому алайкум! Милким кўп қонайди. Тахоратни керак бўлса 6-7 мартадан оламан. Агар намоз пайти милким қонаса лекин мен буни билмасам хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Қонаши билан оғизда таъми пайдо бўлади. Чўнтагингнизга бир салфетка солиб олсангиз ўша заҳоти салфеткани қўлингизга олиб унга туфлаб кўрасиз. Агар қизил бўлса чиқиб таҳоратингизни янгилайсиз. Агар сарғиш бўлса намозни давом эттираверасиз. Буни намозни ичида қиласиз. Бу билан намоз бузилиб қолмайди. Салфетка олиб туфлаб текшириб кўриш амали касирга кирмайди. Валлоҳу аълам!