Ассалому алайкум! Деҳқончилигимиздан ушр бермоқчимиз. Аммамни ҳожати-аслиядан ташқари 4 та моли бор. Уларни пулга чақса нисобга етмайди. Ёзга август ойига қиз чиқармоқчи. Лекин тўйни ҳозирги урфда ўтказмоқчи. Мебел олади парда, куёв бўлмишга кийим, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ каби нарсалар олишади. Бисотидаги 4 та молини ҳам сотиб ишлатишса керак. Шунақа ҳолатда ушрга ажратган ҳосилимизни аммамга берсак жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сал муҳтожроққа беринг. Мусулмончиликда сиз айтган нарсаларни куёв томон қилади. Нима қизлари ўтмай қолган қизмидики шунча нарсасини қилиб бермасанглар куёвсиз қоладиган?! Ёки куёв томон шунақанги гадой тиланчимики тўй баҳона келинни устига юклаб бир нарсали бўлиб оладиган?! Унда кўчадаги тиланчидан ҳам баттар тиланчи бўлиб қоладику. У тиланчи ҳам меҳнат қилиб топади. Валлоҳу аълам!