Ассалому алайкум! Ўзбек тилидаги Қуръонда эркак киши хотинини 2 бор талоқ қилиши мумкин, 3-марта талоқ қилса хотини бошқага тегиб чиқмагунча 1-эрига ҳалол бўлмайди деб ўқигандим. Бир йилча аввал хотиним билан қаттиқ тортишиб қолдик. Жаҳл устида токи инсофга келиб айтганимни аиладиган бўлгунингча отангни уйида яшаб турасан дедим. У ҳам жаҳл устида унда талоғимни беринг деди. Мен сени бир талоқ қилдим дедим. Айтаётганимда хотинимдан ажралиш, бирга яшамаслик нияти асло йўқ эди. Фақат уни огоҳлантириш, ва шундай давом этса охири ажралиб кетишимизни тушиниши учун шундай деган эдим. Орадан бир ҳафта ўтгач хотинимниг акалари хотинимни уйимга қайтариб олиб келишди ва айбларини хотинимга тушинтиришди. Хотиним бу ёғига айтганингизни қиламан деб вада берди ва уни олиб қолдим. Ўшандан бери бирга яҳши яшаймиз. Бу орада 2-фарзандимиз ҳам туғилди. Яқинда агар талоқ деган сўз оғиздан чиқса қайта никоҳ ўқитиш керак деган гапни эшитдим. Бизнинг орамизда никоҳ борми ёки талоқ тушганми? Агар талоқ тушган бўлса гуноҳкор бўлдимми? Фарзандимиз нима бўлади? Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Сизларга бир талоқ тушган. Талоқ ҳам икки қисмга бўлинади. Бири ражъий иккинчиси боин. Шунисини бирор аҳли илмнинг ҳузурига бориб аниқлатиб олсангиз бўлди. Чунки одатда сени талоқ қилдим деган гап билан одам тўхтамайди. Гоҳида ражъий талоқлар ҳам боинга айланиб қолади. Валлоҳу аълам!