Ассалому алайкум! Оиламга аёлимни укаси рузгорлик килиб ташлаб кетибти. бу холат менга ёкмади ва аёлимни огохлантирдим бу холатни кайта килмасин уканга айт деб. у эса норози болиб нимаси ёмон бу холатни деб мен бн бахслашди. шунда мен худди узимни паст даражада хис киляпман деб чунтирдим ва сурадим мен килаёткан рузгорда камчилик боляптими десам йук хаммаси яхши факат укамни совдаси яхши болгани учун бизга шуларни олиб келибти хурсандлигидан дуо килиб куйгин деб ташлаб кетти деди. Шу холат юзасидан тугри маслахат тугри йул курсатишингизни сурайман. шундай холат яна кайта такрорланса мен кандай йул тутай. жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳадяни қабул қилиш мустаҳаб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя берилса уни қабул қилар ва унга ҳадя билан жавоб қайтарар эдилар. Агар ҳолат яна такрорланса сиз ҳам укангизни оиласига рўзғор қилиб беринг.
حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ خَشْرَمٍ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ يُونُسَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، كَانَ يَقْبَلُ الْهَدِيَّةَ، وَيُثِيبُ عَلَيْهَا
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллaллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва эвазига (тенг ёки афзал нарса) қайтарар эдилар».
Валлоҳу аълам!