Ассалому алайкум! Бир фосиқ одам ичиб олиб бир мўминни урса, мўмин унга жавоб қайтарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни “мусулмон мусулмонга қилич кўтармайди” деган ҳадисларга хилоф иш қилган бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аксинча, ўз ҳаққини олган бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда
فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
194. Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир. (Бақара сураси). Валлоҳу аълам!