Ассалому алайкум! Биз қатиқ-сут маҳсулотлари сотиб тижорат қиламиз. Лекин менинг ойим баъзи бир қатиқларга зардоб солиб ҳажмини кўпайтирадилар. Бунинг сабабини сўраганимда фойда қолмиди бўлмаса дедила. Бу ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша қўшганчаси ва уни эвазига олинган пул ҳаром. Валлоҳу аълам!