Ассалому алайкум. Банкомат орқали 1% ли пул ечиш хизмат ҳақи сифатида олгани учун жоиз дейилибди. Шу пулни ўзимни пластик картамга ўтказиб нақт пул берсам ва 1% хизмат ҳақи олсам бу ҳам жоиз бўладими? Ҳеч қандай терминалга урмайман. Картадан картага пул олиб у кишига нақт пул (сўмда) пул бераман. Ва 1% хизмат ҳақи олиб қолмоқчиман
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. У масалада банк хизмат қилади. Сизда эса сўмни сўмга қимматга сотиш бўлади. Валлоҳу аълам!