Ассалому алайкум! Бизни юртларда сафар масофасини тошкент четидан хисобланади, бошқа мазхаб имоларида яшаб турган уйидан хисобланар экан. Шу тўғрисида кенгроқ тушунача берсангизлар. Сабаби бизнинг ока-укаларимиз тоққа дам олгани чиқса кимдур тошкент четидан яна кимдур уйидан хисоблавоти.
– Ва алайкум ассалом! Масофани уйидан бориб тушадиган уйигача ҳисобланади. Намозни қаср қилишни эса шаҳар ташқарисига чиққач бошлайди. Иккови икки хил. Валлоҳу аълам!