Ассалому алайкум! Яқин қариндошимни оиласида базан оилавий жанжал бўлиб турарди. Шу жанжанларни бири жиддийлашиб кетди ва қадиндошимни онаси хўжайинига хотинингни талоғини берасан деб ўғлини мажбурлаган. Хўжайинининг онаси гувохлигида 3 талоқсан, минг талоқсан, қум талоқсан деган экан. Шу 3 тасидан бирини айтган. Қайси бирини айтганини аниқ билмадим. Кейин 10 кунлардан кейин бир домла ё имомга бориб ўқитиб келишган. Хозир улар бирга яшашмоқда. Шу воқеадан кейин фарзандлик хам бўлишган. Буни хукми қанақа бўлади? Оилаларига аралашишдан йироқман. Бу масала диний томондан бўлгани ва нозик масала бўлганлиги сабабли ёздим.
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ бўлган. Валлоҳу аълам!