Ассалому алайкум! Аёл киши туққанидан кейин вақтинчалик ҳомиладан сақланиш учун спирал қўйдирса бўладими? Бир танишим аёлига қўйдиртирмаган экан туққанидан кейин яна ҳомиладор бўлиб қолибди. Бу онага анча қийинчилик туғдиради. Илтимос шу масалада маълумот беришларингизни сўрайман. Агар мумкин бўлмаса қандай йўллари бор? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Вақтинчага қўйдирса бўлади. Шаръий заруратсиз бутунлай туғмайдиган қилиб бачадон оғзини тикиб қўйиш шаръан жоиз эмас. Жоиз эмаслигининг даражаси ҳаром. Чунки бу Аллоҳ таоло берган хилқатни ўзгартиришга киради. Валлоҳу аълам!