Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба

16:55 / 29.06.2022 | Yulboshchi | 1108

Ассалому алайкум! Бермоқчи бўлган саволим учун қидириш хизматидан тўлиқ маълумот ололмадим. Тушунмовчилик бўлмаслиги учун савол йўллаяпман: дадам кўпчилик савдогарларга шериклик эвазига маълум бир миқдорда пул бериб туради. Улар маҳсулот олиб келади ва сотади. Дадам аралашмайди. Дадамнинг шарти: маҳсулот сотиб бўлиниши биланоқ пулни қайтариш ва маълум миқдорда ҳақ олиш. (10 млн. берса, фойдадан 200 минг) Бу нариги тарафга қулай, чунки улар катта миқдорда фойда кўради ва дадам сўраган ҳақ анча оз. Масаланинг бошқа томони, фойда эмас, зарар қилинганда дадам барибир берган пулларини қайтариб олади. Дадам учун қандай йўл тутишни маслаҳат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай келишув шаръан ножоиз. Олаётган пули рибодир. Шариатга мувофиқ бўлиши учун қуйидагича келишув бўлиши лозим. Агар савдогар фақат меҳнат қилса, пул тикмаса, фойдани исталган улушларда тақсимлашни келишиб олиши мумкин. Кўрилган зарар эса пул эгасининг зиммасига тушади. Савдогар фақат меҳнатига куяди. Агар савдогар ишлаш билан бирга пул ҳам тикса унда ишламай фақат пул тикувчи тарафнинг фойдаси тиккан улушидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Зарар эса икки тарафнинг тиккан пуллари нисбатига кўра бўлади. Иккала ҳолатда ҳам фойдадан муайян суммани бирор тарафга тайин қилиб қўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat