Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғилган кун нишонлаш

12:19 / 18.09.2020 | ⚜️ | 4823

Ассалому алайкум! Мен туғилган кунлар хакида сайтингизда жавобларни ўқиб чиқдим. У ерда “ Туғилган кунни динга алоқаси йўқ, туғилган кун билан табрикласангиз харом иш қилган бўлмайсиз ва туғилган кунни ғайридинларга ўхшатиб нишонлаш нотўғри” деб ёзилганлигини ўқидим. Аллоҳ бизни яратганига беҳисоб шукрлар бўлсин. Бизнинг туғилишимз - Аллоҳнинг бизга бўлган Меҳрибонлиги ва Раҳм-шафқатлилигидир, у кунни нишонласак қандай ҳато қилган бўламиз? (Албатта одоб доирасида ва ғайридинларга ўҳшамасдан нишонлашни назарда тутган эдим.) Туғилган кунни нишонлашнинг Исломдаги ҳукми қандай? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ақлни ишлатиб қаралса инсон бир йил умрининг ўтиши байрам қилишга эмас балки аза тутишга лойиқ. Парда ортида бу бир йилнинг ичида нима борлигини кўрганингизда эди, ўтган кунларингизга аза очган бўлардингиз. Аввалда ўтган ота-оналаримиз шундай қилишар эди. Одамлар ўлганда йиғлашни, аза тутишни ўйлашади. Аслида 60га кирадиган инсон 40-50га кирса ўша инсоннинг 40-50ги ўлган ҳисобланади. Энг ажабланарлиси шуки одамлар туғилган кунини нега нишонлаётганини ҳақиқатини билишмайди. Кимлардир нишонлашаяпти бизлар ҳам нишонлашимиз керак деб тақлид қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat