Ассалому алайкум! 10 минглик уйни Алижон вариянтга Валижонга 12мингга сотса ва Алижонга 10минг пул зарурлиги учун Алижон Валижондан ўзи 12мингга вариянтга сотган уйни 10минг нақдга қайтариб сотиб олиши дурустмаслигини ўқигандим. Энди савол: Валижон ўша уйни келишган муддатда пулини бўлиб тўлаб бўлгандан кейин пул зарурлиги учунми ёки давр ўтиши билан уйлар арзонлашиши туфайлими Валижондан Алижон 10мингга ёки ўзи сотган пулидан арзонроққа сотиб олиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бошида қайтиб сотиб олишни ваъдалашмаган бўлса қайтиб олиши жоиз. Валлоҳу аълам!