Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижрий тақвим

08:54 / 02.03.2021 | Texno Qosimov | 1128

Ассалому алайкум! Устозлар Биз биламизки исломда ҳеч нарса ўз ўзидан келмаган, балки ҳикмат ила бўлган. Фақат бизни йил санаш яъни ҳижрий-қомарий йили астрономияга тўғри келмайди. Бир йилимиз 354 кундан иборат. Ер эса 365 кунда бир марта қуёш атрофида тўлиқ айланади. Шуни тушунтириб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади:  

 إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِندَ اللّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَات وَالأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلاَ تَظْلِمُواْ فِيهِنَّ أَنفُسَكُمْ وَقَاتِلُواْ الْمُشْرِكِينَ كَآفَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَآفَّةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ۝ 

36. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони осмонлару ерни яратган кунидаги Аллоҳнинг битигида бўлган ўн икки ой бўлиб, улардан тўрттаси ҳаром(ой)лардир. Мана шу тўғри диндир. Бас, уларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.
Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб, ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда.
Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унда инсоннинг ҳеч даҳли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони осмонлару ерни яратган кунидаги Аллоҳнинг битигида бўлган ўн икки ой бўлиб...»
Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай дейиш хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди.
«…улардан тўрттаси ҳаром(ой)лардир».
Яъни Аллоҳ томонидан ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш ҳаром қилингандир. Улар Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир.
«Мана шу тўғри диндир. Бас, уларда ўзингизга зулм қилманг».
Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан, ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг.
Агар мушриклар сизга уруш эълон этсалар, сиз ҳам:
«Мушрикларга қарши, улар сизга қарши ёппасига урушаётганларидек, ёппасига уруш қилинг».
Чунки бир тараф уруш қилганда, иккинчи тараф жим тура олмайди. Албатта, уруш бировга раҳм қилмайди. Унда турли ҳоллар бўлади. Аммо бу сизнинг турли ножоиз ишларни қилишингизга баҳона бўла олмайди. Сиз мусулмонсиз, доимо Аллоҳнинг амрида юришингиз керак.
Шунинг учун
«Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир».
У Зот Ўзига тақво қилувчиларга нусрат беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat