Ассалому алайкум! Менга яқинда битта танишим онлайн дарс ўргатгани ўқувчи топиб бергандилар. У танишим виртуал ўқув марказ ташкил қилганлар, уларнинг номини бошқа каналларда реклама қилишади кейин ўқувчилар мурожаат қилишади. Кейин янги клиентларгарга ўқитувчи бириктирилади. Ўқувчилар тўлайдиган пулнинг 50 фоизини ўзларида қолдириб 50 фоизини ўқитувчига беришади.(Бу ҳолат ҳар ой бўлади) Ҳамма меҳнатни ўқитувчи қилади, лекин пулнинг ярмини шундоққина ўзларида қолдиришлари қанчалик тўғри? Ўқув марказга бино қилиб туришганда балки бир томондан тушинса бўларди. Бу виртуалку?
– Ва алайкум ассалом! Даллоллик қилгани учун ҳақ олишлари жоиз. Валлоҳу аълам!