Ассалому алайкум! Бир дугонам мактабимиздаги тенгдош бир ўғил бола билан танишиб қолди. Вақт ўтгани сари улар бир бирлари билан самимий тарзда ака сингил бўлиб қолишди. Улар тез-тез гаплашиб туришади, дугонам тутинган акасини хурмат қилади, ака сингил бўлиб бир бирларига боғланиб қолишди. Уларнинг ишлари гунох эмасми? Исломда бегона одамлар билан ака сингил сифатида (жуда яқин бўлмаган холда) гаплашиб юриш жоизми? Ножўя гапирган бўлсам узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда тутинган ака-сингил деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!