Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Атоқли шайх ярим фоизли алкогол ичишга фатво берди

00:00 / 12.04.2008 | eski savollar | 4187
Ассалому алайкум.Мен қуйидаги ҳабарни бугун ББЪдан о'қиб қолдим:Мисрлик таниқли уламо Шайх Юсуф ал-Қарадавийнинг фатво беришича, Ислом дини таркибида ярим фоизгача алкогол мажвуд бўлган ичимликни ичишга рухсат беради.Аммо ҳар қанақа миқдордаги алкоголни истеъмол қилиш буткул таъқиқланган, деган фикрдаги мусулмонлар орасида бу фатво баҳс қўзғаши мумкинлиги айтилаётир.Шайх Қарадавий юқори даражада қувват берувчи ичимликлар ҳақидаги саволга жавоб бериш асносида бу фатвони берди.У енгил пиво таркибидаги алкоголнинг саккиздан бир қисмини истеъмол қилиш мумкин, деб айтди.Шайхга кўра, табиий бижғитиш асосида олинган ва таркибида жуда оз миқдордаги алкоголга эга ичимликни ичишга Ислом дини қарши эмас.Шайх фатво бериш жараёнида Муҳаммад Пайғамбарнинг "агар кўп миқдордаги шароб сизни маст қилса, унда унинг оз миқдордагисини ҳам ичманг", деган гапларини келтирган.Бироқ Юсуф Қарадавий ҳозир истиқомат қиладиган ва алкогол буткул таъқиқланган Қатардаги газета муҳаррири мазкур фатво билан шайх нифоқ қўзғаши мумкин, дея шикоят этмоқда.Муҳаррирнинг норози бўлишича, Шайх Қарадавий каби бообрў уламонинг оғзидан чиққан бу сўзлар "демак мусулмонлар ҳам бемалол алкогол ичишлари мумкин экан-да", деган шаклда нотўғри талқин этилиши мумкин.Шайх Қарадавий сунний мусулмонлари орасида катта обрўга эга уламолардан. У халқаро доирада ҳам ваъзлар ирод этади.Бироқ Шайх Қарадавий фаластинлик худкушлик ҳужумчиларни ёқлаган, деган фикрлар Оврўпода унга қарши кайфиятларни кучайтирганди.Шунга қарамасдан, Шайх Қарадавий ўзини мўътадил уламо, деб билади.Аммо бир неча муддат илгари Британия ҳукумати унинг фикрлари зўравонликка чорлайди, деб Лондонга даволаниш ниятида келмоқчи бўлган Шайх Қарадавийнинг ўз ҳудудларига киришига рухсат бермаганди. Фитна чиқаришдан Аллоҳ асрасин.Шу ҳақда ҳурматли Шайҳ ҳазратлари,сизнинг фикрингиз қандай?[урл=ҳттп://www.ббъ.ъо.ук/узбек/неwс/сторй/2008/04/080411_қарадаwи_ислам_алъоҳол.штмл]Манба[/урл]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган гаплар тўҳматдан бошқа нарса эмас. У киши тайёрланган ичимликда табиий бижғиш асосида пайдо бўлган 005 фоиз тасирни ҳечқиси йўқ деб айтган. Буни бошқалар тўҳмат тарзида фалончи мусулмонларга алкогол ичимликларни ичишга рухсат берган деб аююҳаннос солишди, холос. Бу хатога у кишининг ўзлари яна қайта раддия бердилар ва гапнинг тўғри нақл қилиш кераклигини таъкидладилар.- Сиз айтаётган гапни нафақат Шайх Қарзовий каби катта олим балки ароққа ружуъ қўйган пияниста ҳам айтмайди. Буни фарқлаш учун бир оз фаросат керак, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat