- Аллоҳ барча бандаларини гуноҳлардан асрасин. Сиз айтган нарсага эришиш учун Аллоҳдан қўрқиш даражасига эришиш керак. Ҳар банда Аллоҳ мени кўриб, қилаётган ишимни билиб турибди деган ишончда бардавом бўлса ва Аллоҳ қилинган гуноҳнинг жазосини албатта, беришига иймони комил бўлса, ўзини тиядиган бўлади.