ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари,ОЛЛОҲ сиздан рози бўлсин.Саволим қуйдагича:Онам Расияда суйилган қойнинг думбасини олиб,эритиб,идишларга солиб узи билан олиб келди.Мен онамдан қойни ким сўуган деган саволимга "ўрислар " деган жавобни олдим.Онамга бу гуштни эйишлик бизларга мумкин эмаслигини айтдим,лекин натижа болмади.Ҳазрат сиздан ушбу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қиламан.Ҳазрат Ота-онамнинг ҳаққига дуо қилиб беринг.ОЛЛОҲ умрингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай гўштларни еб бўлмайди. Ўрислар деган билан иш битмайди. Уларнинг дийнига амал қилгани, дийни кўрсатмаси бўйича сўйгани аниқ бўлгандагина жоиз бўлади.