Ассалому алейкум! Юртимизда тижоратлар юришиб Аллоҳ зиёда қилсин. Иш устига иш чиқяпти, лекин асли бу иш халолми деган гумон бор. Мен элон бераман, мижоз охтараман, кимдур ўзи менга боғланади ақлим етканича шу сайтдан жавоб топиб далил қилиб кўрсатаман, масалан бир одамда юк (тавар) бор хаммаси аниқ, шу адресдан оласиз полон тонна полон пул бераман, иккинчиси аравакаш келишилган пулга олиб бориб беради, лекин техника кучайган замонда булар иккалалари бир бирларини топишлари қийин, шунда аравакашга товар таклиф қиламан совдргорга эса аврава иккиси рози бўлади. Масалан аравакаш айтади 1000 сўм берасан дейди, совдогар эса 1050 ёки 1100 бераман дейди. Шу оралиғдаги фарқни мен оламан ва иш бошланиб тугагунча назорат қилиб тураман. Кўпинча савдогар ғирром қилади шунда аравакашни хаққи бор сизда дейман. Кўп аравакашлар ўтказган вақтига пул талаб қилишади, совдогор эса уни адо этмайди. Шунда менга хам аравакашни устига ўтириб олгансан деб гап тегяпти. Аниқлик киритмоқчи бўлдим шу ерда. Аравакаш менга боғланди ёки мен боғландим унга тошигани тавар борми дейди
2). Совдогар менга арава керак дейди
3). Иккисини хожатини ўзлари хохлаган нархда келишган холда рози бўладилар
4). Хамма ўзини пулини ишни бошида ёки якунида олади. Ўртада турган одам касби доллолми ёки ким бу? Асли ҳололми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз иккисига ҳам кимлигингизни айтиб қўйсангиз ва нима учун ҳақ олаётганингизни билишса бўлди. Валлоҳу аълам!