Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат шархи

13:06 / 21.03.2021 | Muhammad Muso | 1576

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатларини оқиб Аллоҳ Қодир қилганича амал қилябман. Тушунмаган жойларимни сизлардан сўрамоқчи эдим. Вақт копроқ кетмаслиги учун таржимасини ёзиб кетаман. Сад Ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) айтдилар: "Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) намозни бош Лаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин :" Аллоҳумма атиний афзола ма тутий ибадакас солиҳийн" (ё Роббим, менга солиҳ бандаларинга берадиган нарсанинг энг афзалини бер) деди. Росулуллоҳ намозни тугатгандан сўнг: ҳозир гапирган ким дедилар? Ҳалиги киши мен ё Росулуллоҳ деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга "отинг ўлдирилиб ўзинг Аллоҳ йўлидан шахид бўласан" дедилар. Ибн Сунний ва Насаий. (Бухорий ҳам тарих китобида шуни ривоят қилган) Шу ҳадисни шархлаб яхшилаб тушунтириб берсангиз? Масалан ўзим намозга иқомат айтиб турганимда, иқомат айтиб болганимдан кейин шу дуони ўқиб, кейин намозга ният қилиб такбир айтаманми? Нафил ва суннат намозларда эса ният қилишдан олдин айтаманми? Жамоат намозларда эса муаззин иқомат ойтиб болгач насга турганимдан кейин имомга эргашишдан олдин шу дуони махфий ўқиб, кейин эса иқтидо қилишни ният қилиб қулоқ қоқаманми? Шуни Тоғрими ёки ҳато тушундимми? 2. Умму Рофи (розияллоҳу анҳо) айтадилар: Пайгамбар алайҳиссаломга : ЙО Росулуллоҳ менга бир амални ўргатингки бу билан Аллоҳ менга ажр берсин, дедим. Пайғамбар алайҳиссалом "Агар намозга турсанг Аллоҳга ўн марта тасбех,(субҳаналлоҳ) ўн марта тахлил, (ЛА илаҳа иллаллоҳ) ўн марта тахмид (алҳамдулиллаҳ) ўн марта такбир (Аллоҳу акбар) айт,дедилар... (Ибн Сунний) Бу зикрларни қайси пайт айтаман шуни ҳам тушунтириб беринг илтимос сиздан. Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг такидланмган суннатларини ҳам улуғ санайман ҳудди ўзидагидай қилиб амал қилишни хохлайман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намоздан бошқа вақтларда айтиб юраверасиз.

 2). Намоз ўқиб бўлгандан кейин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat