– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун дунё ҳазиналарининг ихтиёри берилган. У зот қабул қилмаганлар. Қўлларига тушган ҳар қанча бойликни тарқатиб юборганлар. Бу дегани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда қимматбаҳо кийим ёки улов бўлмаган дегани эмас. Дунё подшохлари тинмасдан ҳадиялар жўнатиб туришган. У зот буни қабул қилишларини подшохлар ўзларига шараф деб билишган. Валлоҳу аълам!