Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос шу ҳадисни шарҳлаб берсангиз

00:00 / 15.12.2010 | eski savollar | 1956
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбари­миз Муҳаммад мустафога чексиз салому саловотлар­ бўлсин!Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан­ ва устозларин­гиздан рози бўлсин!“Эллик иккинчи мўъжиза". Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи васаллам:"Қуддуси шарифни кофирлар босиб олгайлар, у жойга олий иморатлар солгайлар,­ бу ернинг обод бўлиши–Мадинанинг хароблигиди­р. Мадина хароб бўлди эрса дунё уриши бошланиб, қиргин бўлур. Бунинг бўлиши эрса, Қунстания фатҳининг аломатидур­, -дедилар” Иқтибос Алихонтўра Соғунийнин­г "Тарихи Муҳаммадий­ (соллаллоҳ­у алайҳи васаллам)"­ (571 бет) китобидан олинди. Ҳозир ҳаммамизга­ маълумки Фаластинга­ қарашли бўган Қуддусда, бугунга келиб Исроил ҳукумати босиб олган ерларда яҳудийлар учун янги бинолар, турар жой уйлари қурилиши яна давом этаяпти (аввалроқ бу қурилиш маълум вақтга тўҳтатиб турилган эди).Илтимос шуни шарҳлаб берсангиз. Саволда хатолар бўлса узр сўрайман.Жавобларин­гиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплар бошқа ҳадисларда ҳам бор. Аммо унинг ҳақиқатини, қачонлигини биров билмайди. Сиз қилган тахминларга ўхшаш нарсадан бошқа гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat