Ассалому алайкум ҳазрат. Сизга бир савол билан муражаат қилмоқчиман:Аллоҳга ҳамдлар бўлсин яқинда оила қурдим, аёлим ақлли, одобли, этиқодли, намозларини, Қуръонни ўқийди, Ўзи ҳижобда алҳамдулиллаҳ. Мен ҳам уни Аллоҳ учун жуда ҳам яхши кўраман. Лекин бир кичик аммоси бор, табиий сочининг ранги сарғимтир-жигарранг, ёлғон гапириш гуноҳ сочини рангини жуда-жуда ёмон кўраман. Гарчи ҳижобда бўлса ҳам мени олдимда бошяланг юради, яъни уни сочини рангини фақат мен кўраман. Сочингни бўятамиз деб ҳоли жонига қўймаяпман, яъни қора рангга. Салонга олиб бориб сочини бўятсам гуноҳкор бўлиб қолмасмикимман деб ўйланиб қолдим, хинага мумкин дебсиз, аммо асл табиий хина фақат жирранг бўлишидан хабарим бор. Шунга маслаҳат беринг, қандай йўл тутай хазратим? Аёлим бошқаларга чиройли кўриниши учун эмас, фақат мен билан ёлғиз қолганда менга ёқиш учун қилади албатта бу ишни.Илтимос мухлисингиздан жавобингизни аяманг, сабр билан биздек оми халққа илм улашаётган илмингизни Аллоҳ янада зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлади. Эр учун ва унинг талаби асосида бўлгани учун.