Ассалому алайкум! Мен Буюк Британиянинг Психология факултети бўйича университетига ҳужжат топшираётган эдим. Менда паспортимни нусхасини тақдим қилишимни сўрашди ҳужжат топшириш мобайнида(бизни олийгиҳларда ҳан шундайку). Аммо мен қизболаман ва ҳижондаман. Пасспортга эса ҳижобсиз тушганман чунки талаб шуку паспортга расмга тушиш учун. Мен ҳозир ҳужжат топшираётган университет ғарб университети ва унуэрдаги ҳужжатларни қабул қилувчилар турли дин вакиллари яъни мусилмон болиб аёл киши аврат ва ҳк деган нарсаларга этибор беришмайди. Саволим мен ҳижобсиз тушган паспортимни нусхасини тақдим қилсам бўладими? Ҳужжат топширишим учун бу керак ва бундан бошқа ўрнига тақдим қилиниши мумкин бўлган ҳужжат йўқми
– Ва алайкум ассалом! Паспортни нусхасини беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!