Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримнинг шу гаплари билан талоқ тушганми

08:52 / 29 март | Дилфуза | 462

Ассалому алайкум! 4 ой олдин ажирмга судга эрим ариза берган эди. Ариза мазмунида “хотинимда кўнглим йўқ, ярашишни иложи йўқ, мухлат қўймасдан ажрим қилиб беришингизни сўрайман” деб ёзган эди. Судда “хотиним касал, кўролмиман, менга соғлом хотин керак, мен бу билан яшолмайман мухлатсиз ажиратинг. Талоғини берганман” деган эди. Суд 6 ой мухлат берди, лекин суддан ташқарига чиқиб. Мен билан хам бошқа хотин билан хам яшомоқчилигини айтди. Мен қарши бўлдим. “Мени тинч қўйинг талоқ тушиб бўлди сиз билан яшашни хохламаяпман” десам майли хохлаганингдақа яша деб кетган. Жавобимни беринг деб сўрасам “хохлаганингдака яша сенга оқ йўл” дер эди. Бир ой олдин олдимизда 2 ярим ёш ўғлимиз хам бор эди, “3 талоқсан, сен билан келиша олмаймиз” деганди. Ҳозир яна ёнимга келяпди, 3 талоқ деганимда гувохлар йўқ эди деб. Соволим шуки судда талоғим тушганми? Хозир бошқасига турмушга чиқсам бўладими? Агар судда талоқ тушмаган бўлса 3 талоқсан деганида гувох бўлмаса хам талоқ тушдими? Иддада ўтираманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ деганда сизга уч талоқ тушиб бўлган. Талоқ тушиши учун гувоҳ шарт эмас. Ўша сўздан буён уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз иддангиз ҳам чиқиб бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat