Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслаҳат беринг.

00:00 / 23.02.2012 | eski savollar | 1697
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари! Пайғамбаримиз С.А.В.ни бомдод намозига яқинларини оёқлари билан туртиб бўлса ҳам уйғотганларидан хабарим бор, хотиннинг намози эридан сўралишидан ҳам хабарим бор. Кўпинча хотинимни бомдодга уйғотишга ҳаракат қиламан, баъзан уйғотошга кўзим қиймайди. савол: 1) шу кўзим қиймай уйғотмаганлигим учун менда гуноҳ борми? Кўп марта намоз фарзлигини тушунтирганман, ўзи ақли фаросати ҳам жойида, бироқ бир икки кун ўқиб турадию яна ташлаб қўяди. 2) Мен уни мунтазам намоз ўқишини хохлайман, нима қилсам намозларини тарк қилмасдан ўқишга одатланиши мумкин бўлади, қандай йўл тутай, маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уйғотмаганлик учун гуноҳ бор.- Ўзингиз маҳкам туриб, иложи бўлса бирга ўқишга мажбурланг. Қирқ марта намозни қазо қилмай ўқиб олса, кейин кўникиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat