Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам кишиларга муносабат

00:00 / 18.11.2012 | eski savollar | 2821
Ассалжму алайкум.Мен учун ўта муҳим масалада мурожаат этмоқчи эдим, Устоз! Мен аҳли илмларни жуда яхши кўраман. Кўчаларда бирор ҳижобли аёл-қизларимиз, ёйинки соқолли, дўппили эркак-йигитларни кўрсам гўёки энг яқин кишимни кўргандай хурсанд бўлиб кетаман. Кун бўйи кайфиятларим кўтарилади. Ваҳоланки у инсон менга номаҳрам бўлади. Бир биродар киши, мен уни танийман, анча мушкуллик бошига тушганини эшитдим, ўйласам фақат йиғлайман. Қалбим шунчалар оғрийди нима қилиб ёрдам берсам... Мен ҳудди энг яқинимни қийинчиликлар аро ташлаб кетгандай бўлавераман. Қўлимдан келгани дуо... Яна бошқа ҳолат: хўжайиним билан аэропортда таниш устозни кўриб қолдик. Ўн йиллар чамаси умуман дараксиз эдилар. Ногоҳон кўзим у кишига тушиб таниб қолдим, хўжайиним эса танимадилар. Мен шунчалар ўзимни йўқотиб қўйдимки, ҳатто хўжайинимлардан олдинроқ Устозни олдиларига югириб кетай дедим. Бирдан шаръан мумкин эмас, сабр дедимда тўхтаб қолдим. Устозни олдиларига биринчи бўлиб хўжайиним бордилар. Лекин сабрсизлик қилиб хўжайним чақирмасаларда Устозни олдиларига бориб соғинганимдан йиғлаб юбордим. Мен ҳақиқатдан Устозни соғинган эдим... Устозни дуоларини олдик.Мендаги ҳолатларимни тушинадиган жуфти ҳалолни насиб этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Хўжайиним менинг энг яқин иймондош дўстим...Мени қийнайдиган масала у қадрдон деб билганларим номаҳрам эркакларни ҳақида ўйлашим шаръан жоизми? Мен уларни фақат хайр билан ўйлайман холос, асло бошқа нарса эмас! Ёки умуман маҳрамларимдан бошқаларни ўйлашим, қайғуришим мумкин эмасми?Азиз Устоз! Сизни ва оилангизни Аллоҳ доимо ўз паноҳида асрасин! Омийн! Камоли эҳтиром билан...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жоиз. Ҳеч шубҳа қилманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat